Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстликда сектор раҳбарлари аҳоли муроажаатларини тингладилар
01 август 2023 г 380 Комментарии: 0
Ҳар ҳафтанинг душанба кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Дўстлик туманидаги Халқ қабулхонаси биносида сектор раҳбарларининг шахсий қабуллари ўтказилиши белгиланган.
Шу сабабли Халқ қабулхонасида аҳоли билан навбатдаги шахсий қабуллардан бири бўлиб ўтди.
Тадбирда Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Парманов, туман МФЙлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, туман ташкилот ҳамда идоралари раҳбарлари иштирок этишди.
Шахсий қабулда фуқаролар соғлиғини тиклаш учун бир марталик моддий ёрдам пули ажратиш, уй-жой олиши учун субсидия ажратиш, тоза ичимлик сув, оқова суви ва бошқа шу каби муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилишди.
Ҳар бир мурожаат соҳа вакиллари томонидан ўрганиб чиқилиб, айримлари шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди.
✅ Ҳал этилиши муддат ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар юзасидан алоқадор ташкилот ва идораларга топшириқ берилиб, ижроси сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!