Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол тумани ҳокимининг сайёр қабулида хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди
21 декабрь 2023 г 243 Комментарии: 0
Ғаллаорол туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ж.Оқбоевнинг Мирзабулоқ маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда маҳалла фаоллари, нуронийлар, маҳаллий ёшлар иштирок этди.
Қабул жараёнида маҳаллий аҳоли томонидан электр энергиясида узулишларни олдини олиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам, субсидия ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Аҳоли томондан билдирилган мурожаатларнинг аксарият қисми ўз жойида бартараф этилиб, муддат талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек 2 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ва дармод топиши учун субсидия асосида тикув машиналари топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!