» » Зомин тумани, Пешағор МФЙда 2-сектор раҳбари, вилоят прокурори И.Эргашходжаевнинг сайёр қабули ўтказилди

Зомин тумани, Пешағор МФЙда 2-сектор раҳбари, вилоят прокурори И.Эргашходжаевнинг сайёр қабули ўтказилди

03 август 2022 г 603 Комментарии: 0

Сайёр қабул аввалида, вилоят прокурори тумандаги 2-сектор ҳудудига қарашли маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан учрашиб, фаолиятларини янада жадаллаштириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Қабулда фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Аксарият мурожаатлар жойида қаноатлантирилган бўлса, қолгани назоратга олинди.
Бундан ташқари, қабул давомида фуқароларга кредит, субсидия ажратиш борасида сертификатлар топширилди. Шунингдек, тикув машиналари ва микротўлқинли печь ҳамда талабаларга контракт тўловларини тўлаб бериш юзасидан масалалар кўриб чиқилди. Ногиронлиги бор фуқароларга аравачалар, эшитиш мосламалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар топширилди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!