Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Прокурор Янгиободда сайёр қабул ўтказди
20 июнь 2022 г 1 038 Комментарии: 0
Сайёр қабулда турли йўналишлардаги мурожаатларнинг 23 таси жойида қаноатлантирилган бўлса, қолгани юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифа ва топшириқлар юклатилиб, ижроси назоратга олинди.
Жумладан, ортопедик воситалар сўраб мурожаат қилган 3 нафар фуқарога эшитиш мосламаси ва бошқа тиббий ускуналар, аёллар ва ёшлар дафтарлари рўйхатида турган 7 нафар хотин-қизга тикув машиналари ҳамда 13 кишига даволаниши ва саломатлигини тиклаши учун шифохоналарга, сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди.
Уч кишига кредит маблағлари ҳисобидан мотокультиватор ажратилиб, 4 нафар фуқарога тадбиркорликни йўлга қўйиши учун 120 миллион сўмдан узоқ муддатли имтиёзли кредит бериш тўғрисидаги сертификатлар топширилди.
Шунингдек, “Ҳар бир оила тадбиркор” тамойили асосида 30 дан ортиқ оила ўз томорқасида узумчилик, боғдорчилик ва сабзавотчилик билан шуғулланиши ва ўзини ўзи банд қилиши учун энг зарур бўлган замонавий қишлоқ хўжалиги жиҳозлари етказиб берилди, маҳалла фуқаролар йиғини ва солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтказилди.
Бундан ташқари, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун турли спорт мусобақалари, адабиёт, санъат, китоб мутолааси, компьютер саводхонлиги бўйича танловлар, ёшлар айниқса, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш қисқа муддатли ўқув курслари фаолиятини янада кенгайтириш, уларга янги иш ўринлари яратиш тўғрисидаги масалаларга ҳам эътибор қаратилиб, бу борада мутасадди ташкилотлар раҳбарлари зиммасига аниқ топшириқлар берилди.
Сайёр қабул ва ёшлар билан учрашувлар вилоятдаги 2-сектор ҳудудига кирувчи бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!