Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстикдаги тадбиркорлар муаммоси прокурор назоратида
25 февраль 2022 г 573 Комментарии: 0
Вилоят прокурори Исломжон Эргашходжаев мамлакатимизда қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида тўхталди. Туман ҳокими ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, камбағалликни тугатишда фидойилик кўрсатаётганини қайд этди. Сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, улар томонидан кўтарилган масалаларга имкон қадар ечим топиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишдан иборат эканини таъкидлади.
Қабулда тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, 2 нафар тадбиркор томонидан кўтарилган мурожаат шу жойнинг ўзида ҳал этилди, қолган мурожаатлар бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар ва муддат белгиланди. Учрашувда 3 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раисларига тадбиркорликни ривожлантириш учун инкубация ускунаси ва ҳудуддаги 7 нафар эҳтиёжманд аёлга ўз-ўзини банд қилиши учун тикув машиналари топширилди.
Вилоят прокурори томонидан мазкур туманда Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси юзасидан ўтказилган яна бир йиғилиш танқидий, таҳлилий руҳда ўтди. Унда деҳқон хўжаликлари учун 10 сотихдан – 1 гектаргача бўлган ерларни аукцион орқали сотишни ташкил этиш, юзага келаётган хато ва камчиликларга йўл қўймаслик бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
А.Қаюмов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!