Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафарободликлар муаммоси – прокуратура назоратида
11 ноябрь 2021 г 672 Комментарии: 0
Фуқароларнинг дарду-ташвиши билан яшаш ва уларнинг муаммоларини бевосита жойига чиқиб ўрганиш, ижобий ҳал қилиш масаласи бугун ҳар бир катта-кичик раҳбарнинг зиммасидаги энг муҳим вазифалардан биридир.
Сайёр қабулда фуқаролар ва ёшлар томонидан 13 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларни жойида, секторлар кесимида ижобий ҳал қилиш мақсадида мутасадди ташкилот раҳбарлари шу ернинг ўзидан масалани ҳал қилиш учун мурожаатлар кўтарилган ҳудудларга йўлланиб, ижроси вилоят прокуратураси назоратига олинди.
Бундан ташқари, “Ёрқин” шаҳарчаси аҳолиси ҳамда банд бўлмаган “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаролар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Унда 4 нафар фуқарога ишга йўлланма берилган бўлса, 10 нафар “Ёшлар дафтари”даги ёш касб-ҳунарга ўқиши учун йўналтирилди. Шунингдек, 4 нафар фуқарога субсидия асосида ўзини-ўзи банд қилиши учун пайвандлаш ва дурадгорлик асбоб-ускуналари, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган 6 нафар ёшнинг таълим олиши учун контракт тўловларининг 50 фоизи миқдори тўланиши ҳақида ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 30 нафар хотин-қизнинг ҳар бирига 980 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилиши юзасидан банк сертификатлари топширилди.
– Аҳоли бандлигини таъминлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турувчиларни ушбу рўйхатдан чиқариш ва эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама ёрдам қилиш, қўллаб-қувватлаш вилоят прокуратурасининг доимий назоратида бўлади, – дейди Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Сарвар Бозоров. – Бу муаммоларни ҳал этиш йўлида барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!