Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда 22 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга субсидия асосида меҳнат қуроллари берилди
13 сентябрь 2023 г 380 Комментарии: 0
Зомин тумани прокуратураси ташаббуси билан 2-сектор ҳудудида яшовчи “Қизил тоифа”даги 22 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳар бирига субсидия маблағлари асосида меҳнат қуроллари, жумладан, йигитларга пайвандлаш ускунаси, хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.
Бугунги кунда Зомин тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Ҳ.Абдуллаевга бириктирилган “Қизил тоифа”даги жами 48 нафар ёшдан келиб тушган 57 та мурожаатнинг барчаси ижобий ҳал қилиниб, бу ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!