» » Зоминда ёшларга субсидия aсосидaги aсбоб-ускунaлaр вa бошқаa воситaлaр топширилди

Зоминда ёшларга субсидия aсосидaги aсбоб-ускунaлaр вa бошқаa воситaлaр топширилди

19 январь 2023 г 356 Комментарии: 0

Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган “Нукус шаҳар ва Дўстлик туман тажрибаси” жорий этилди.

Шу муносабат билан 2022 йилнинг 3 октябрь куни ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда “Ёшлар баланси”ни шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Зомин туманида масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган йиғилиш баёнига асосан 4 та сектор штаблари фаолияти йўлга қўйилган.

Ўтган йилнинг 8 октябрь кунидан бошлаб тумандаги 39 та МФЙда Ёшлар етакчилари томонидан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни хатловдан ўтказиш жараёни бошланди. Ишчи гуруҳи ёшлар етакчилари билан биргаликда 39 та маҳаллаларда уйма-уй хатлов ишларини амалга ошириб, 14-30 ёшдаги 43 157 нафар (100 фоиз) ёшлар баланси тўлиқ шакллантирилди. Шундан, хатлов якунида “Ёшлар дафтари”га тавсия этилган анкеталарни қайта ўрганиш натижасида 349 нафар ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш учун жами 797.9 миллион сўм маблағ ажратишга эҳтиёж мавжудлиги аниқланди ва босқичма-босқич ёшлар муаммолари хал этилмоқда.

Хусусан, Зомин туман ҳокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда 20 нафар ёшларга 90,1 миллион сўмлик тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини-ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари, 8 нафар ёшларга 9,6 миллион сўмлик Хайдовчилик гувоҳномаси, 22 нафар ёшларга 6 миллион сўмлик биометрик паспорт ҳаражатларига субсидия берилди.

Ҳар бир ёшнинг ижтимоий аҳволи, уларнинг касб-кор ва ҳунар ҳамда билим олишлари учун шароити ўрганилиб, шунга кўра қўшимча кўмаклар берилаяпти, – дейди Ёшлар ишлари Aгентлиги Зомин туман бўлими раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Бекзод Шукуров. – Бугунги тадбир ана шундай ёшларнинг бир нечталарига ижтимоий кўмак бериш мақсадидаги навбатдаги тадбир бўлиб, бу каби кўмак яна давом этади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!