» » Жиззахда “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастурлари”нинг амалга оширилиши юзасидан брифинг ўтказилди

Жиззахда “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастурлари”нинг амалга оширилиши юзасидан брифинг ўтказилди

01 ноябрь 2022 г 454 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Савурбаев иштирокида “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастурлари”нинг амалга оширилиши юзасидан брифинг ўтказилди.

Бирифингда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбаев ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий этилиб, туман (шаҳар) ҳокимлари ва сектор раҳбарларига иккита муҳим йўналиш, ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича қилинаётган ишлар бўйича маълумот бериб ўтди.

Жиззах вилоятида хатлов ва ўрганишлар натижасида “Ёшлар дафтари” электрон платформасига 12 минг 421 нафар ёшлар киритилди.Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2022 йил октябрь ҳолатига, 9 минг 420 нафар (67,7 фоиз) ёшларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Жорий йилнинг 3 октябрь кунидан бошлаб вилоятдаги 12 та туман (шаҳар)ларда Ёшлар етакчилари томонидан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар хатловдан ўтказиш жараёни бошланди. Бугунги кунга келиб 290 та маҳаллада хатлов жараёнлари тўлиқ бошланиб, 274 246 нафар (73,1 фоиз) ёшлар баланси шакллантирилди.

“Ёшлар дафтари” жамғармаси Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар)да молиявий манбалари аниқ белгиланган алоҳида жамғармалар ташкил этилиб, 14,4 млрд. сўм миқдорида маблағлар шакллантирилди.

Ушбу маблағлар ҳисобидан “Ёшлар дафтари”даги 4 993 нафар ёшларга 13,5 млрд. сўм миқдорида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

“Ёшлар дафтари” орқали ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар йил давомида тизимли равишда амалга ошириб борилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!