» » Янгиободда жорий йилнинг 9 ойи давомида ёшларга ажратилган имтиёзли кредитлар ҳажми маълум қилинди

Янгиободда жорий йилнинг 9 ойи давомида ёшларга ажратилган имтиёзли кредитлар ҳажми маълум қилинди

23 октябрь 2021 г 776 Комментарии: 0

Янгиобод туманида жорий йилнинг 9 ойи давомида ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида 234 нафар ёшларга (шундан "Ёшлар дафтари"даги 119 та ёш) жами 4 млрд. 395 млн сўм (шундан "Ёшлар дафтари"дагиларга 1 млрд 914 млн сўм) имтиёзли кредитлар ажратилган.

“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида 290 нафар уюшмаган ва ишсиз ёшларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик қилишлари учун сертификатлар берилган. “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида тумандаги 34 нафар кўнгилли тадбиркорлар жалб қилиниб, уларга 34 нафар ёшлар бириктирилган.

Ҳозирги кунда “Ёшлар дафтари” Электрон платформасига киритилган 507 нафар ёшларнинг 493 нафари (98.2 %)нинг муаммолари ҳал этилиб, бандлиги таъминланган.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!