Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган имкониятлар
16 июль 2021 г 862 Комментарии: 0
Бугунги кунда Жиззах вилоятида 18-30 ёшдаги ёшлар сони 252 487 нафар бўлиб, шундан 126 946 нафари ўғил болалар ва125 541 нафар хотин-қизлар ташкил этади.
Жорий йилнинг бошида 31 197 нафари ёшлар сифатида рўйхатга олинган бўлиб, бугунги кунда 24 125 нафар ёкир 77,3 %ининг бандлиги таъминланди. Хусусан:
- 2443 нафар ёшлар касб-ҳунарга қайта ўқитилди;
Бугун мамлакатимиз ёшларига барча соҳаларда айниқса, таълим ва спорт соҳасидаги улкан имкониятлар, яратилган энг замонавий шароитлар ўз натижасини бермоқда десам асло адашмаган бўламан.
Жорий йилнинг 30-июн "Ёшлар куни" муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ вилоятимизнинг
6 нафар фаол ёшларига (4 тасига “Шухрат” ва 2 тасига “Мард ўғлон”)давлат мукофоти билан тақдирланди.
Айниқса, Мирзачўл туманиданер ажратиб берилган ишсиз ёшларимиздан бўлган Хатиев Комилжонга тарвуз орасига ловия экиб, бир вақтнинг ўзида 2 баробар ҳосил олиш амалий тажрибаси билан инновация жорий қилганлиги учун“Шухрат” медали билан тақдирлаганингиз барча ёшларимизда ишчанлик, изланувчанлик ва ўз устида ишлаш бўйича ўз кучига ишончҳосил қилди.
Вилоятимизда ёшларга кенг имкониятлар яратиш, шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида шу вақтга қадар Жиззах вилоят намунаси сифатида бир қанча намуна лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан:
Юртбошимизнинг 2021 йил 11 январь куни Шароф Рашидов тумани, “Олмачи” маҳалласи ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмга ташрифи ва 12 январь куни Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида аҳолининг ва биринчи навбатда ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизимини такомиллаштириш, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятни намоён қилишга шароит яратиш юзасидан бир қатор вазифалар берган эди.
Мазкур топшириқ асосида Республикада биринчилар қаторида, “Ёш ватанпарварлар йиғини” лойиҳаси жорий йилнинг 25 январидан 3 февралига қадар ташкил этилиб, “Ёшлар дафтари”га киритилган 200 нафар ёшлар жалб этилди.
Энг муҳими, ушбу лойиҳа доирасида ёшлар бир вақтнинг ўзида касб-ҳунарга ўқитилиб, уларга сертификатлар берилди.
200 нафар ёшларга бугунги кунда:
62 нафарига тадбиркорлик учун имтиёзли кредит ажратилган,
31 нафари доимий иш уринлари билан банд қилинган, 50 нафарига ер ажратилган, 57 нафари тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашиш орқали бандлиги таъминланган.
Бундан ташқари, Жиззах намунаси сифатида “Олтин фонд” дафтари фаолияти йўлга қўйилиб, дастлаб 200 нафар ёшлар саралаб олинди ва жорий йилнинг феврал ойида тантанали тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Шунинг билан бирга “Ёшлар дафтари”га киритилган
200 нафар ёшлар Жиззах давлат педагогика институти қошидаги академик лицейда олий таълим муассасаларига кириш учун бепул тайёрлов курсларида ўқитилмоқда.
Ёшларга ер ажратилиши бўйича:
Жорий йил январ-май ойларида ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида жами 9100 нафар ёшларга 6508 гектар ер майдонлари ажратилди. (522,3 гектарга сабзавот, 88,4 гектарга полиз экинлари, 1 364,3 гектарга картошка, 506,2 гектарга дуккакли ва 295,7 гектарга мойли экинлар экилди).
Ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинлар экиш мақсадида 838 нафар ишсиз ёшларга293 гектар(35 сотихдан)ер майдонлари шартнома асосида ажратилиб берилди.
Бугун бу ёшларимиз ажратилган ер майдонларида шижоат билан меҳнат қилишмоқда.
Яратилган имкониятлар натижасида ер ажратилган ёшларимиз томонидан 27 минг тнсабзавот,12,5 минг тнполиз, 40 минг тнкартошка,2,5 мингтндуккакли ва 620 тнмойли экинлар, умуман, ажратилган ҳар 10 сотих ер майдониданёшларимиз бир мавсумда камида 15-20 млн. сўмдан даромад олиниши режалаштирилмоқда.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича:
Жорий йил бошидан мусиқа ва санъат, спорт, ахборот технологиялари, китобхонлик йўналишларида жами 2994 та тадбирлар ташкил этилиб, уларда 377 минг 958 нафар ёшларнинг иштироки таъминланди.
Шундан, ёшларимиз орасида энг катта таассурот қолдиргани жорий йил 5-7 июнь кунлари “Июнь ойи “Ёшлар ойлиги” доирасида Ўрда экологик боғида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган “Ёшлар фестивали” бўлди.
Ушбу форумда 18-30 ёшдаги 170 мингдан ортиқ, ёки вилоятимизнинг 67 % ёшлари иштирок этди.
Фестивал доирасида “Заковат” интелектуал уйини, “Мен Ўрдаман” номли театрлаштирилган томоша, “Street workout” томошалари, шеъриятхонлик кечаси ва бахру-байт, “Жиззах тарихини биласизми?” интелектуал ўйини, очиқ мулоқот, спортнинг ўзбек жанг санъати, бокс, кураш, стол тенниси, бадминтон, шахмат-шашка, велоспорт, “Дронлар шоуси” намойиши, “Вазир-ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Ёшлар ишлари агентлиги
Жиззах вилоят боқармаси
бошлиғи Д.Худайшукуров
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!