Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманида ташаббускор ёшларга банклардан имтиёзли кредитлар ажратилмоқдами?
14 август 2019 г 2 511 Комментарии: 0
Янгиобод туманида "Ҳар бир оила — тадбир-кор", "Ёшлар — келажаги-миз" давлат дастурлари доирасида ҳавотоғлик 71 нафар, Шодлик маҳалласидан 60 нафар, Янгиобод шаҳарчасининг 84 нафар оила ва ташаббускор ёшларига банклардан имтиёзли кредитлар ажратилди.
Туманда сўнгги йилларда асаларичилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачиликни ривожлантириш мақсадида ёшлар томонидан бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Камол Қўлдошев, Иброҳим Бобоев, Элдор Маҳкамов, Зокир Қосимов, Эҳсон Ҳотамбоев сингари ёш тадбиркорлар оилавий бизнесни йўлга қўйишди. Натижада 100 га яқин маҳалла ёшларининг бандлиги таъминланди.
Ҳудудда янги ташкил этилган тикувчилик ва ипкалава ишлаб чиқариш бирлашмаларининг фаолият кўрсатиши билан 300 га яқин ёш оилалар, хотин-қизлар иш ўрнига эга бўлишди. Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона ташкил этишда ҳам ёшлар истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни режалаштиришган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!