» » Вилоят ҳокими ўринбосарининг Дўстлик тумани ёшлар билан учрашуви ўтказилди

Вилоят ҳокими ўринбосарининг Дўстлик тумани ёшлар билан учрашуви ўтказилди

17 август 2022 г 538 Комментарии: 0

Дўстлик тумани “Наврўз” маҳалласидаги 6-сонли умумтаълим мактабида вилоят ҳокими ўринбосари ва туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбаев, туман ҳокими Шавкат Дарвишев, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, туман Халқ қабулхонаси мудири, туман фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Тадбир вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича туман штаблари фаолиятини ўрганиш ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашувлар жадвалига мувофиқ ўтказилди.

Учрашувда Шавкат Дарвишев ва бошқа сўз олганлар ёшлар масаласида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, шу жумладан, туманда уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида гапириб ўтди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Ёшлар раҳбарлардан ўзларини қийнаётган муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдамлар сўрашди.

- Оиламиздаги етишмовчилик туфайли фуқаролик паспортимни ололмаётган эдим. Бўлиб ўтган учрашувда шу тўғрида амалий ёрдам сўрадим. Туманимиз ҳокими мурожаатимни уч кун ичида ҳал қилиб берадиган бўлди,-дейди Зарнигор Неъматуллаева.

Шу куни ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат тегишли мутасаддилар билан муҳокама қилинди. Ечими фурсат ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!