» » Зоминда ёшлар етакчилари билан учрашув бўлиб ўтди

Зоминда ёшлар етакчилари билан учрашув бўлиб ўтди

01 февраль 2022 г 530 Комментарии: 0

Зомин тумани ҳокимлигида ҳудуддаги маҳаллаларда фаолиятини бошлаган ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи А.Ганиев, туман ҳокими ўринбосарлари З.Омонқулов ва С.Парманов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этди.

Шунингдек, учрашувда маҳалладаги ишсиз, муаммоси бор ёшлар билан ишлашдаги асосий йўналишлар, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва уларни янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар, маҳалла ёшларини маданий-маърифий, спорт ҳамда санъат бўйича тўгаракларга кенг жалб этиш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш каби асосий йўналишлар бўйича тушунтиришлар берилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!