» » Жиззахда ёшлар етакчиларининг форуми ўтказилди

Жиззахда ёшлар етакчиларининг форуми ўтказилди

11 декабрь 2019 г 1 737 Комментарии: 0

Ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Зомин оромгоҳида” таълим муассасалари ва корхона, ташкилотлардаги бошланғич ташкилот етакчилари учун "Ватан равнақи йўлида бирлашайлик" шиори остида Форум ташкил этилди.

3 кун давом этган Форумда  малакали тренерлар Элёр Норпўлатов, Аброр Орипов томонидан  ёшлар билан ишлашни янги босқичга олиб чиқиш,  улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, етакчиларнинг фаолиятини янада жонлантириш мавзуларида қизиқарли семинарлар ташкил этилди.

Форум доирасида семинар-тренинглар, спорт мусобақалари, интерактив ўйинлар, қизиқарли концерт дастурлари, очиқ мулоқот ва 2020 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга янги таклифлар ва лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Бундай семинарлар мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш тизимини янада жонлантириш, таълим муассасаларидаги ёшлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ва мамлакатимиз келажаги учун муносиб авлод бўладиган ёшларни тарбиялашга хизмат қилади.

Мазкур форумга маҳаллий “Камалак” болалар ташкилоти раислари ҳамда Зафаробод  туманинг энг фаол ёшлар етакчилари таклиф этилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги

 матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!