» » Жиззахда корхона, ташкилот ва муассасалардаги ёшларга эътибор қай даражада?

Жиззахда корхона, ташкилот ва муассасалардаги ёшларга эътибор қай даражада?

20 февраль 2019 г 2 398 Комментарии: 0

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, навқирон авлоднинг маънавий-маданий савиясини юксалтириш, уларни эзгу ғоя атрофида бирлаштиришда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларининг ўрни алоҳида.

Хўш, бугун Жиззах вилоятида корхона, ташкилот ва муассасалардаги ёшларга эътибор қай даражада?
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Ватан равнақи йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар форумида мана шу саволга жавоб топилди. Форумда Жиззах вилоятидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчилари иштирок этди.
Форум иштирокчилари таъкидлаганидек, бугун шиддат билан ривожланиб бораётган глобаллашув даврида ёшлар масаласи устувор аҳамият касб этмоқда. Шу боис республика миқёсида таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларининг ёшлар билан ишлаш фаолияти янги босқичга кўтарилди.
— Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ҳам 1025 та корхона, ташкилот ва муассасаларда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари атрофига бирлашган 12 905 ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган муайян саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда, — дейди Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят кенгаши раиси ўринбосари Шоҳида Даманова. — Аммо, бу борада эътибор қаратилиши ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳам бор. Жумладан, айрим корхона ва ташкилотларда ёшларга, хусусан, бошланғич ташкилотга бирлашган ёш ходимларга эътибор масаласида сусткашликка йўл қўйилмоқда.
Бошланғич ташкилотлар номигагина тузилиб, ёшлар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган амалий иш ва аниқ лойиҳалар ташкил этилмаяпти. Бугунги форумда фаолиятимиздаги мана шу камчиликларни бартараф этиш, корхона, ташкилотлар раҳбарияти билан алоқани мустаҳкамлаш, уларнинг ёшлар масаласига бўлган масъулиятини янада кучайтириш муҳокама этилди.
Ўқув-семинарда Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири Элёр Норпўлатов фаолият самарадорлигини ошириш ва тизимда учраётган айрим масалаларнинг ечимига қаратилган маъруза билан иштирок этди, ёшлар амалий машғулотларга жалб этилди.
Форумда ёшлар иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Ёшлар “Жиззах нефть базаси” МЧЖ ҳамда “Жиззах аккумулятор заводи” АЖга саёҳат уюштириб, бу ерда ёшлар учун яратилган шароитлар, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!