» » Жиззахда талабалар фестивали бўлиб ўтди

Жиззахда талабалар фестивали бўлиб ўтди

19 ноябрь 2018 г 3 403 Комментарии: 0

Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан 17 ноябрь Халқаро талабалар кунига бағишлаб "Талабалар фестивали” бўлиб ўтди.

Эрта тонгдан Жиззах давлат педагогика ҳамда Жиззах политехника институтларида бошланган талабалар фестивалида мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Ҳар икки олий таълим муассасасида талабалар ўртасида спорт мусобақалари, талабаларнинг илмий-инновацион ғоя ва ишланмалари кўргазмаси ташкил этилди. "Сиз уларни танийсизми?”, "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз?”, "Заковат” интелектуал ўйинлари талабаларни фаолликка чорлади.

Вилоят мусиқали дарамма театрида бўлиб ўтган тақдирлаш тадбирида "Энг фаол талаба”, "Энг яхши инновацион ишланма”, "Энг ташаббускор талаба”, "Энг фаол бошланғич ташкилот етакчиси” номинациялари бўйича совриндорлар аниқланди.

— Юртимизда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликларга жавобан жиззахлик ёшлар ҳам ўзининг самарали меҳнати, таълимдаги муваффақиятлари, спорт соҳасидаги оламшумул ғалабалари билан муносиб жавоб беришмоқда, — деди фестивалда сўзга чиққан Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Ҳудайшукуров. — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи эса уларни ўз атрофида бирлаштиришга, қўллаб-қувватлашгаҳаракатқилмоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида иқтидорли, юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол бўлган, юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаётган ёшларнинг 64 нафарига ёшлар уйлари топширилди. Таълим жараёнидаги муваффақиятлари учун 79 нафар талабанинг тўлов контрактлари 35 фоизи Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан тўлаб берилди. Ҳарбий хизматни тамомлаб, имтиёз билан талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган 418 нафар ёшларга ҳам тўлов контрактларининг 35 фоизи тўлаб берилди.

— 2017 йил Кореяда бўлиб ўтган Бутунжаҳон шарқ яккакурашлари ва жанг санъатлари жаҳон фестивалида миллий ўзбек жанг санъати спорт туридан биринчи ўринни эгаллаганман, — дейди Жиззах политехника институти талабаси Барно Қўшбоқова. — 2018 йилда Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси совриндори бўлдим. Бугун талабалар фестивалида эришган ютуқларим учун ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан диплом билан тақдирландим.

Фестивальда Жиззах давлат педагогика институнинг иқтидорли талабалари ҳамда Жиззах политехника институтининг "Талабалар театр студияси” бадиий чиқишлари намойиш этилди.

Шоҳида Даминова

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!