Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси ўтказилмоқда
19 июль 2019 г 1 827 Комментарии: 0
Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда ёшлар жиноятчилигини олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари ёшларга оид давлат сиёсатида энг муҳим аҳамият касб этади.
Айнан ушбу масалаларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар Вазирлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда Зомин туманида “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси доирасида биринчи ярим йиллик сарҳисоб ва мавзуга доир семинар ташкил этилди.
Семинар таҳлилларга таянган холда аниқ рақамлар ва кўрсаткичлар асосида ўтмоқда.
Жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида тарғибот декадасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман (шаҳар)ларда 10 нафардан иборат жойлардаги ёшлар етакчилари, ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар, ҳцқцқшунос мутаҳассис ҳамда “Фидокор ёшлар” патруль гуруҳи аъзоларидан иборат жами 1970 нафар ёшлардан иборат тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, улар томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 4210 та таълим муассасаларида, 980 та корхона ва муассасаларда, 970 та ҳарбий қисмларда, 3784 та маҳаллаларда ва чекка овулларда тарғибот тадбирлари, учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Шунингдек, семинарда вилоятларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар уларни бартараф этишда ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ёшлар жиноятчилигини олдини олиш ва ҳуқуқий тарғибот соҳасида олиб борилган ишлар таҳлили мавзуларда семинар тренинглар бўлиб ўтмоқда.
Семинар 19 июлга қадар давом этади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!