Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда тарғибот декадаси старт олди
23 февраль 2019 г 2 075 Комментарии: 0
Ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, суицид холатларини барвақт олдини олиш, шунингдек ёшларни сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириш, жиноятчиликни таҳлил қилиш, унинг олдини олиш мутасадди ташкилот вакилларининг нафақат мутасадди ташкилот балки бугун барчамизнинг олдимизда турган долзарб масаладир.
“Барчаси ўз қўлингда!” шиори остида ўтказилаётган тарғибот декадаси ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратади ва жойларда 10 кун давомида амалий ишларни амалга оширади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилоят бўлими, вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ва Жиззах давлат педагогика институтининг психолог ўқитувчилари билан ҳамкорликда дастлабки тарғибот декадаси Арнасой туманига бўлди.
Арнасой тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида Жиззах давлат педагогика институтининг малакали психологик ўқитувчилари томонидан тумандаги 7 нафар профилактик хисобда турувчи ёшлар ва 3 нафар нотинч оилалар билан психологик сухбатлар олиб борди.
Психологик сухбатлар жараёнида ёшларда ва оилаларда аниқланган салбий ва ижобий ҳолатлар юзасидан йўл-ҳаритаси тузилди ва тегишли ташкилотларга йўналтирилди.
Туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида тумандаги таълим муассасалари ва маҳаллалардаги ишсиз ёшлар ўртасида Соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида ёшлар ўртасида “Street workout” мусобақалари ташкил этилди.
Бунда ёшларимиз турник тортилиш, брюс, армрестлинг, стол тенниси тури бўйича ўзаро беллашдилар.
Шунингдек ёшларимизнинг ижтимоий кайфиятини кўтариш мақсадида 5-сонли Мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида маънавий-маъданий тадбир ҳам ташкил этилди.
Туман марказида жойлашган ЯТТ Ж.Абиров ва Р.Абдуғаниевларга тегишли компютер ўйингохларида ўтказилган рейдларда эса дарс машғулотлари вақтида вояга етмаган ёшларнинг уйингоҳларда йўқлиги аниқланди.
Тумандаги 3-8-20-сонли умумий ўрта таълим мактабида давомат ва тиғ рейдлари ташкил этилганда 3 фоиз ўқувчилар сабали равишда келмаганлиги аниқланди.
Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида давомат ва тиғ рейдлари ташкил этилганда 30 фоиз ўқувчи ёшлар дарс машғулотларига қатнашмаётганликлари аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан ИИБ ходимлари томонидан тегишли тартибда баённомалар тузилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!