» » Жиззахда раҳбарларнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди (видео)

Жиззахда раҳбарларнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди (видео)

29 март 2021 г 1 313 Комментарии: 0

Бугун Жиззах шаҳридаги “Ёшлар иннавацион маркази”да раҳбарларнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Транспорт вазирининг ўринбосари Акмал Мирзаев, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов, Ипотека-банк бошқарув раиси биринчи ўринбосари Элёр Иномжонов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Ахмедовҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Фурқат Жўрақуловлар иштирок этишди.

Мулоқот давомида "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, ёшлар жамғармаси ҳисобидан мотокултиватор, тикув машиналари, пайвандлаш жиҳозлари каби 5 турдаги 25 дона ускуналар эндиликда ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга беғараз топширилди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!