Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Экология қўмитаси раиси: инспекторлар мавқейини кўтариш керак
03 декабрь 2019 г 2 365 Комментарии: 0
Жиззах вилоят Экология бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда бошқарманинг 11 ойлик якунлари атрофлича муҳокама қилинди. Бошқарманинг ҳудудий бўлинмаларида фаолият юритаётган инспекторларнинг иш самарадорлигини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бугунги кунда экология соҳасидаги инспекторларнинг мавқейини кўтариш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш муҳим масаладир. Бунинг учун аввало, барча инспекторларнинг билим савиясини кўтариш, тажриба ва малакасини ошириш лозимлиги ҳақидаги фикрлар билдирилди.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!