Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қинғир иш қилган шахс жарима тўлади
22 ноябрь 2019 г 1 924 Комментарии: 0
Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Пахтакор туман инспекцияси ходимлари томонидан тезкор рейд ўтказилди.
Рейд давомида «Пахтакор» ҚФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро О.Пардабоев янги сўйилган чорва моли (қўй)нинг ичак-чавоқ, калла-поча ва бошқа чиқиндиларини ўз хонадонига туташ бўлган йўл четидаги чуқурга ноқонуний жойлаштираётгани аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 699 000 сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Негадир, бугунги кунда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш орқали атроф-муҳитни ифлослантириш одатий ҳолга айланди. Наҳотки, чиқиндини ўша ҳудудга ўрнатилган чиқинди қутисига олиб бориб ташлаш шунчалик қийин бўлса?!
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!