» » Матбуот анжумани: “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан вилоятнинг 51 фоиз аҳолисига хизмат кўрсатиляпти

Матбуот анжумани: “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан вилоятнинг 51 фоиз аҳолисига хизмат кўрсатиляпти

21 ноябрь 2019 г 1 865 Комментарии: 0

Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида 9 ойлик фаолияти якунлари юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. Республика ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Шавкат Артиқбоевнинг маърузаси тингланди.Нотиқ ўз сўзида чиқиндиларни бошқариш,  биохилмахилликни асраш,  тоза ичимлик суви,  чўлланиш даражасини камайтириш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш масалалари юзасидан амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Айни пайтда бошқарма қошида тузилган “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан вилоят ҳудудини чиқиндилардан тозалаш, ташиш ва шаҳар ташқарисига чиқариш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда ташкиотда 560 дан ортиқ  ишчи меҳнат қилмоқда. Корхона балансидаги 84 та махсус чиқинди ташувчи техникалар вилоят аҳолисининг 51 фоизига хизмат кўсатмоқда. Ушбу техника воситалари кўмагида жорий йилнинг ҳисобот даврида 28 минг 772 тоннадан ортиқ чиқиндилар махсус  полигонларга олиб чиқиб зарарсизлантирилган. Айни пайтда вилоят ҳудудида ноқонуний чиқиндихоналарни бартараф этиш чоралари ҳам кўрилмоқда. Вилоятдаги 290та МФЙ ва ҚФЙларда 214 та ноқонуний чиқиндихонааниқланиб, шундан, 169 таси бартараф   этилди. Жами  2047 тонна чиқинди махсус полигонларга чиқариб жойлаштирилди, -  дейди вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Артиқбоев.

Анжуманда журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!