Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят ҳокимнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви вилоятнинг энг чекка ҳудудида ўтказилди
25 февраль 2020 г 1 665 Комментарии: 0
Янгиобод туманининг чегара қисмида жойлашган “Сармич” маҳалласида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.
Урашувда “Сармич” маҳалласида истиқомат қиладиган 230 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди. Вилоят ҳокими иштирокидаги учрашувда ушбу ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга тегишли тартибда жавоб берилди.
Учрашувда 25 та мурожаат қайд этилиб, улардан 10 тасига жойида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ёшлардан келиб тушган мурожаатлардан бири бу маҳалла ҳудудидаги 70 гектар ерга ток кўчатлари ва гилос кўчатларини ўтказиб, боғ барпо этиш бўлди. Қолаверса, ёшлар томонидан тикувчилик йўналиши бўйича имтиёзли кредит сўралган бўлса, яна бир ёшдан маҳаллада маиший хизмат уйини қуриш таклифи берилди.
Ушбу маҳалладаги ишсиз ёшлар эндиликда туман сектор раҳбарлари, ташкилот раҳбарлари ва депутатларга бириктирилиб, улар билан индивидуал тарзда ишлаш механизми йўлга қўйилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!