» » Жиззах вилояти раҳбарлари биринчи ўқитувчилари ҳамда олий ўқув юрти даврларидаги қизиқарли воқеларни эслашди

Жиззах вилояти раҳбарлари биринчи ўқитувчилари ҳамда олий ўқув юрти даврларидаги қизиқарли воқеларни эслашди

26 сентябрь 2019 г 2 169 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида жойлашган “Ёшлар инновацион маркази”да Жиззах вилоят ҳокими ва 4та сектор раҳбарлари иштирокида 1-октябрь “Ўқитуви ва мураббийлар куни” муносабати билан “Сектор раҳбарлари ва ёш ўқитувчилар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят прокурори Исламджан Эргашходжаев, вилоят ИИБ бошлиғи Ғайрат Қодиров, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Шакир Саидовлар иштирок этиб, мактаб давридаги таълим берган устозларини ёдга олишди олийгоҳда ўқиган даврларидаги қизиқарли воқеаларни ёш ўқитувчилар билан ўртоқлашди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси вилоят ҳокими Эргаш Салиев ёшлик чоғларини эслар экан, биринчи узтози отаси эканлигини айтиб ўтди.

Тадбир сўнгида ёшлар ва иштирокчилардан таълим тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар олинди ва сектор раҳбарларига ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!