» » Халқ депутатлари  Жиззах вилояти Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари  Жиззах вилояти Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси ўтказилди

11 декабрь 2018 г 4 439 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари  Жиззах вилояти Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибидан олтита масала ўрин олди.

Хусусан, сессияда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят секторлари раҳбарлари вилоят ҳокими 1-сектор раҳбари Эргаш Салиев, вилоят прокурори 2-сектор раҳбари Исламджан Эргашходжаев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари Ғайрат Қодиров ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи 4-сектор раҳбари Абдукарим Ишназаров ҳисоботлари тингланди.

Жиззах вилоят ҳокими 1-сектор раҳбари Эргаш Салиев

Жиззах вилоят прокурори 2-сектор раҳбари Исламджан Эргашходжаев

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари Ғайрат Қодиров

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи 4-сектор раҳбари Абдукарим Ишназаров

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг  2017 йил 25 февралдаги “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-150-III-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров  ҳисобот берди.

Вилоят маҳаллий бюджетининг 2018 йил учинчи чорак ижроси тўғрисида вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ўралов ҳисобот берди.

Янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича вилоят Дастурининг 2018 йил учинчи чорагида ижроси ҳақида вилоят меҳнат бош бошқармаси бошлиғи Тоҳир Абдуназаровнинг ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 ноябрдаги ПҚ-2654-сонли “Ўзбекистон Республикасида спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси ҳақида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Иномжон Тожибоев маълумот берди.

Сессия кун тартибидан ўрин олган сўнгги масала вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлашдан иборат бўлди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!