Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида вилоят ҳокими ўтказган сайёр қабулдан аҳоли мамнун (видео)
16 июль 2019 г 2 019 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими, биринчи сектор раҳбари Эргаш Салиев Жиззах шаҳар "Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган мактабда сайёр қабул ўтказганлиги хусусида хабар бериб ўтгандик.
Тадбир доирасида мавжуд муаммоларни ташкилотлар ва бошқармалар раҳбарлари билан жойида барҳам топиш чоралари кўрилди, узоқ муддатда ҳал этиладиган камчиликларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда ечими чоралари кўрилди.
Қабул давомида 114 та фуқаролар иштирок этишди. Муаммоли масалалар юзасидан мурожаатларнинг 16 таси жойида ижобий ечим топган бўлса, 15 та фуқарога ҳуқуқий тушунчалар берилиб, қолган 83 та фуқаронинг 96 та мурожаати тегишли вилоят ташкилот раҳбарларига ижросини ўрганиб тегишли тартибда ечимини топишга топшириқлар берилди.
Мазкур ўтказилган сайёр қабулдан тайёрланган видеорепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!