Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўл тумани маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари учун ўқув-амалий семинар ўтказилди
28 февраль 2022 г 609 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда алоҳида режа-графикка мувофиқ, жорий йилнинг 21-28 февраль кунлари бевосита жойларга чиққан ҳолда маҳалалардаги ёшлар етакчилари ҳамда ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлимларида ташкил этилган лавозимларга очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинган ходимлар иштирокида семинар-тренинглар ўткизилиши режалаштириб олинди.
Режа графикка мувофиқи Агентликнинг Жиззах вилояти филиали масъул ходимлари томонидан Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Мирзачўл туманидаги ёшлар етакчилари учун ўқув-семинари ўтказилиб, ушбу ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш каби кўплаб мақсадларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тўлиқ ёритиб берилди.
Шунингдек, тадбирда маҳаллаларда жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти, ёшлар етакчилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК,KPI) асосида баҳолаш механизмлари, ундаги мавжуд индикаторларни ҳисоблаш тартиби бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.
Мазкур қарорга асосан ҳар бир маҳаллада ташкил этилган ёшлар етакчисининг асосий вазифаларидан бири “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Бугун, юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни фуқароларга, айниқса ёшларга етказиш ва жойларда самарали иш ташкил этиш учун ҳар бир давлат хизматчисидан юқори билим ва тажриба талаб этилади. Бу эса уларнинг ўз устида мунтазам ишлаб, билим ва салоҳиятини ривожлантириб боришларини тақозо этади.
Айнан мазкур йўналишдаги ишларни тизимли йўлга қўйиш, ҳар бир давлат хизматчиси учун ишдан ажралмаган ҳолда, ортиқча маблағ сарфламасдан малака оширишларига шароит яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан онлайн малака ошириш платформаси - ilm.argos.uz ишга туширилганлиги, ушбу платформага давлат хизматчилари учун зарур компетенциялар бўйича видеоқўлланмалар, мавзуларга оид тақдимотлар, тестлар юкланганлиги, платформадан куннинг исталган вақтида интернет алоқаси мавжуд бўлган жойда фойдаланиш имконияти яратилганлиги ҳусусида тўлиқ тушунтиришлар берилди. Семинар давомида ёшлар етакчилари учун мазкур ўқув платформасидан фойдаланиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.
Ўзаро савол-жавоб ва мавзулар юзасидан фикр мулоҳазалар алмашиниш билан очиқ мулоқот тарзида ўтган ушбу семинарда туман ҳокими, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали масъул ходимлари, ёшлар етакчилари ва сектор котиблари иштирок этдилар.
Семинар машғулотларида Мирзачўл туманидаги 12 та маҳалла ёшлар етакчилари фаол иштирок этишди ва тадбир якунида ёшлар етакчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!