» » Жиззахда маҳаллалардаги Ёшлар етакчиларининг малакаси оширилмоқда

Жиззахда маҳаллалардаги Ёшлар етакчиларининг малакаси оширилмоқда

27 январь 2022 г 806 Комментарии: 0

Ўқув масофавий шаклда ташкил этилди. Aввал хабар берганимиздек, Президентнинг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди ва давлат фуқаролик хизматида янги тизим ишга тушди.

Ўқув-семинарда Ёшлар етакчиларига:

— “Ёшлар баланси»ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш;

— маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, Беш муҳим ташаббус лойиҳаларини амалга ошириш;

— ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш;

— ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш каби мавзуларда маълумотлар берилмоқда.

Ўқув семинарда Жиззахлик 299 нафар маҳалладаги ёшлар етакчилари иштирок этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!