Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янги Ўзбекистонислоҳотчилари - маҳаллалардаги ёшлар етакчилари малакаси оширилмоқда
28 январь 2022 г 1 207 Комментарии: 0
Маълумки, Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарорига мувофиқ ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида республикамиздаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозимижорий этилди.
Қарорга мувофиқ, қуйидагилар маҳалладаги ёшлар етакчисининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- «Ёшлар баланси»ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш;
- маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;
- ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;
- ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;
- ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш.
Мазкр қарорнинг 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда жорий йилнинг 25-28 январь кунлари янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият курсатишини таъминлаш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Ҳозирги кунда ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтаётган ўқув-семинарларда жиззахлик ёшлар етакчилари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Вилоятимизнинг 299 та маҳалларида ўз фаолиятини бошлаган ёшлар етакчилари “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш”, “Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш,“Ёшларга оид давлат сиёсатини маҳаллабай жорий этиш механизмлари”, “Маҳалладаги ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда спорт мусобақалари ҳамда танловларини ўтказиш тартиби” ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган мавзуларида маърузалар тинглаб ўз билми ва кўникмаларини оширмоқдалар.
Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад ҳар бир маҳалладаги ёшлар етакчисининг ўз фаолиятини самарали йўлга қўйиши, маҳалладаги ёшлар ўртасида қуйидаги йўналишларда ишларни тизимли ташкил этишига кўмаклашишдан иборатдир:
- маданият ва санъатни тарғиб қилиш борасида — «Санъат ғунчалари» кўрик танлови, мақом, бахшичилик ва эстрада бўйича «Ёшлар овози», «Ёш мусаввирлар» танловлари ҳамда «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёт фестивалини ўтказади, шунингдек, ёшлар ва болалар театр жамоаларини ташкил этиш;
- соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш борасида — мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат, шашка, бадминтон, камондан отиш бўйича мусобақаларни ташкил этади, саломатлик учун 5 000 қадам юриш марафони ҳамда «Ёш эколог» акциясини ўтказиш;
- ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш борасида — «Бир миллион дастурчи», «Дастурлашга биринчи қадам» лойиҳаларини амалга оширади, киберспорт чемпионати ва «Ахборот технологиялари билимдони» танловини ўтказиш;
- маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш борасида — «Заковат» мусобақаси, «Қувноқлар ва зукколар», «Зукко китобхон», «Ёш китобхон», «Ёш китобхон оила», «Хорижий тиллар билимдони» ва «Ёш полиглот» танловлари ҳамда «Мунозара» интеллектуал ва миллий халқ ўйинларини ташкил этиш;
- ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида — «Ёш чегарачи», «Ёш қутқарувчи», «Қувноқ стартлар», «Темурбеклар», «Тўмарис маликалари», «Шунқорлар», «Ёш ҳуқуқшунос», «Ёш сайловчи», «Ёш депутат» танловлари ҳамда «Мен ҳам аскар бўламан» акциялари ва ҳарбий қисмларга саёҳатларни ташкил этиш;
- тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш борасида — «Ўзбекистон учун 100 ғоя» ва «Маҳалланинг ишбилармон тадбиркори» танловлари, «Бизнесга биринчи қадам» грант лойиҳаси ҳамда муваффақиятга эришган тадбиркорлар билан учрашувларни ташкил этиш.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳар бир маҳалладаги ёшлар етакчисининг иш фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш - электрон рейтинг тизимини (KPI) жорий этиш ҳам режалаштирилган.
З.Бекназаров
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Жиззах вилояти филиали етакчи инспектори
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!