» » “Нукус шаҳар тажрибаси” Жиззах шаҳрида ҳам олиб борилмоқда

“Нукус шаҳар тажрибаси” Жиззах шаҳрида ҳам олиб борилмоқда

20 октябрь 2022 г 613 Комментарии: 0

Ёшлар муаммоларини ҳал етиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Нукус шаҳар тажрибаси” Жиззах шаҳрида ҳам олиб борилмоқда.

Ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Нукус шаҳар тажрибаси” Жиззах шаҳрида ҳам олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги қарорига асосан, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада (кейинги ўринларда — маҳалла) ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

Маҳалладаги ёшлар етакчисининг асосий вазифалари “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш этиб белгиланди.

Шу қарор асосида республикамизнинг барча ҳудудларида 2022 йил 29 сентябрдан бошлаб, уйма-уй юрган ҳолда ёшлар хатлови амалга оширилмоқда. Шу кунга қадар, Жиззах шаҳрида етакчилар томонидан жами 17320 нафар ёшлар хатловга олинган бўлса, шундан 9033 ўғил болалар, 8287 қиз болалар бўлиб, ёшлар дафтарига тавсия этилган ёшлар сони еса, 189 нафарни ташкил этади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!