» » Арнасойда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича ўқув семинар ўтказилмоқда

Арнасойда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича ўқув семинар ўтказилмоқда

27 апрель 2022 г 1 312 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони 7-бандига асосан, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги ҳар бир маҳаллада маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис лавозими ўрнига хотин-қизлар фаоли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда бир нафардан жорий этилсин”, дея белгилаб қўйилган эди.

Мазкур фармонга асосан Республика махсус ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятининг 299 та маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар фаоли учун номзодлар йиғилиб, улар суҳбатдан ўтказилди. Жорий йилнинг 1 майидан уларни лавозимга тайинлаш ишлари амалга ошририлиши режалаштирилган.

Шу кунларда Жиззах вилоятининг 299 та МФЙ га тавсия этилган хотин-қизлар фаоли учун амалдаги қонун ҳужжатлари, ислоҳотлар, янги тизимнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида 2 кунлик ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, бугун 26 апрел куни Арнасой туман ҳокимлиги мажлислар залида хотин қизлар фаоллари учун дастлабки ўқув семинар ўтказилди. Мазкур ўқув семинарда Фармоннинг 8–бандида маҳаллада фаолият юритувчи янги хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари нимадан иборат эканлиги йиғилганларга маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;

-хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлик қилади;

-«Аёллар маслаҳат кенгашлари» билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш, -«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш;

-хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш, белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли Қарорининг 11-бандида хотин-қзлар фаолининг иш ҳаққи кўрсатиб ўтилган. Жумладан:  “2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгилансин:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари миқдорида;

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида.

Белгилансинки, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади.”

Маҳаллада фаолият юритувчи хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари семинар давомида тушунтириб борилмоқда. Шу билан бирган уларнинг самарали фаолияти раҳбарлик даражасига олиб чиқиши, улар заҳирадаги кадрлар ҳисобланиши ҳам таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўқув семинарлари режага асосан ҳар бир туманда 2 кундан жорий йилнинг 30 апрелига қадар давом этади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!