» » Жиззах вилоятида ёшлар билан ишлаш тизими ўрганилмоқда

Жиззах вилоятида ёшлар билан ишлаш тизими ўрганилмоқда

15 июль 2022 г 689 Комментарии: 0

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш борасида Жиззах вилоятида олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.

Жорий йилнинг 14 июль куни вилоятда сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссиялари аъзолари, Кенгаш котибияти мудирлари, Ёшлар ишлари агентлиги мутасаддилари,вазирлик-идоралар масъуллари ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари иштирокида ташкилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б.Сайфуллаев олиб борди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-92-сонли қарорига асосан республикамизнинг ҳар бир маҳалласида (9309 та) “Ёшлар етакчиси” лавозими жорий этилган.

Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят ҳамда туман(шаҳар) бўлимларида “Маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ишлаш” бўлими ва “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар баланси”ни мувофиқлаштириш шўбаси” фаолияти йўлга қўйилган.

Ёшлар етакчиларининг ўзига бириктирилган маҳаллалардамаданият ва санъатни, маънавият ва китобхонликни, ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш,ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳамда тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб бориши лозим бўлган вазифалари ва уларнинг ижроси муҳокама этилди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йид 8 июндаги “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5140-сонли қарорига асосан Жиззах вилоятида 1 та мономарказ, 4 та туманда касб-ҳунарга ўқитиш маркази, 33 та маҳаллада касб-ҳунарга ўқитиш маскани ташкил этилиши белгиланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Хизмат сафари доирасида ушбу вазифалар ижроси ҳам ўрганилиши белгилаб олинди.

Йиғилиш давомида масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг юқорида қайд этилган масалалар юзасидан қисқача ахборотлари эшитилди.

Йиғилиш сўнгида билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида кун тартибидаги масалани маҳаллабай тизими асосида ўрганиш юзасидан “йўл харитаси” белгиланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!