» » Жиззахда Беш ташаббус олимпиядаси доирасида “Киберспорт” мусобақаси ўтказилди

Жиззахда Беш ташаббус олимпиядаси доирасида “Киберспорт” мусобақаси ўтказилди

28 апрель 2022 г 857 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ИТ-Парк ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–92-сон Қарори асосида Беш ташаббус олимпиядаси ўтказилиб келинмоқда, Ушбу тадбирларнинг яна бири Жиззах вилояти Пахтакор туманида “Киберспорт” мусобақасининг маҳалла босқичи ташкил этилди.

Мусобақа қуйидаги электрон компютер спорт турлари бўйича бўлиб ўтди:
Жамоавий тартибдаги CS:GO спорт тури бўйича 5 та жамоа бахс олиб борди.Якка тартибдаги FIFA22 спорт тури бўйича 6 нафар ёшлар куч синашишди.

Мусобақа якунида ғолиб бўлган жамолар диплом ва туман босқичи учун йўлланмани қўлга киритишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!