» » Пахтакор туманида ёшлар етакчиси тавсияси билан субсидия берилди

Пахтакор туманида ёшлар етакчиси тавсияси билан субсидия берилди

10 май 2022 г 766 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисидаги 2022 йил 19-январдаги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий ёрдам ва кўмакга муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисида 2021 йил 28-апрелдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ёшлар ишлари агентлиги Пахтакор тумани бўлимига туман ҳокими Ашуров Асилбек ташриф буюрди. Ташриф давомида Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти ҳамда штаб фаолиятини ўрганди.

Бундан ташқари Асилбек Ашуров маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг тавсияси билан “Ёшлар дафтари” га киритилган кам таъминланган, оилавий шароити оғир ва ишлаш истаги бор бўлган ёшларга хусусан, Эркинов Бунёд, Шакаров Нурали, Султонов Меҳрож, Икромова Шахлоларга “субсидия” асосида 2 дона электр пайвантлагич апарати, 1 дона болғалаб бурғуловчи апарат(одбойни малаток) ва 1 дона тикув машинкаларни ўз эгаларига топширди.

-Мен Тошкент шаҳрида электр пайвантлагич апаратидан фойдаланиш, вайвантлаш ишларини олиб бориш, бу ускуна ёрдамида эшик, дарвоза, панжара ясаш иларини ўқиб ўрганиб келгандим шу кунга қадар электр пайвантлагич апаратига мухтожлигим бор эди. Мен маҳалладаги ёшлар етакчиси кўмаги билан Ёшлар агентлиги томонидан субсидя асосида электр пайвантлагич апарати билан таъминландим. Маҳалламиздаги қизиқиши бор ёшларга ҳунар ўргатиш, ўз шогиртларимни етиштириб чиқаришга ва халқимизга ўз ҳиссамни қўшаман дейди - Эркинов Бунёд.

Ёшлар ишлар Агентлиги туман бўлими томонидан спортни ривожлантириш борасида, тумандаги тўртта сектор ёшларига алоҳида спорт формалари, футбол ва минифутбол топлари ҳудуддаги етакчиларга топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!