Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстликда 2022 йил давомида икки мингдан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланди
20 январь 2023 г 408 Комментарии: 0
Дўстлик туманида бугунги кунда туманимизнинг аҳолиси 66,5 минг нафарни ташкил этса шундан, 30 ёшгача бўлган ёшлар 30,8 минг нафарни ташкил этади.
2022 йилнинг 19 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92-сонли қарори билан туманнинг 12 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Ёшлар етакчиси” лавозими жорий этилиб, барча маҳаллалада “Ёшлар етакчиси” ўз иш фаолиятини бошлаган. “Ёшлар етакчиси” олдига асосан “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, “Ёшлар дафтари”ни юритиш, “Ёшлар дастурлари”ни амалга ошириш, бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш вазифалари юклатилган. 12 та МФЙларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари учун моддий-техник база билан таъминланган.
Дўстлик туманида ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш борасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилди.
Жумладан, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган “Нукус шаҳар тажрибаси” жорий этилди.
Жорий йилнинг 7-22 сентябр кунлари ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда “Ёшлар баланси”ни шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бўйича бошқармаси, Ёшлар ишлари агенлиги вилоят бошқарма масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи Дўстлик туманининг 4 та секторларига бириктирилди ва сектор штаблари фаолияти йўлга қўйилди. Штаб аъзолари 12 та маҳаллаларда уйма-уй хатлов ишларини амалга оширилиб, 14-30 ёшдаги 13 764 нафар (96,5 фоиз) ёшлар баланси тўлиқ шакллантирилди ҳамда 453 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га тавсия этилди.
Улар 1-сектордаги – 3 та МФЙда– 4 181 нафар (95,3 фоиз);
2-сектордаги – 3 та МФЙда– 3 578 нафар (101,2 фоиз);
3-сектордаги – 3 та МФЙда– 3 154 нафар (93,3 фоиз);
4-сектордаги – 3 та МФЙда– 2 851 нафар (96,4 фоиз)ни ташкил этди.
Хатлов якунида Ёшлар дафтарига тавсия этилган анкеталарни қайта ўрганиш натижасида ёшлар муаммоларини ҳал этиш учун жами 1 млрд 802,7 млн. сўм маблағ ажратишга эҳтиёж мавжудлиги аниқланди. Шундан, 1 млрд 18 млн. 400 минг сўм маблағ Ёшлар ишлари агентлги Марказий аппарати маблағлари ҳисобидан 207 нафар ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш учун йўналтирилди. Шунингдек, вилоят “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 399 млн. 500 минг сўм маблағга 71 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун меҳнат қуроллари олиб берилди.
Жумладан, 156 нафар талабаларинг контрактлари учун 562 млн сўм;
76 нафар ёшларнинг 378.0 млн сўм сафарбарлик чақируви резервидаги хизмати бадали учун;
70 нафар ёшларнинг замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва хорижий тилларга ўқиш ҳаражатлари учун
3 ойлик курслари учун 45.6 млн сўм;
21 нафар бемор ёшларни 95.5 млн сўм даволаш учун;
82 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун меҳнат қуроллари ажратиш учун 296.0 млн сўмлик меҳнат қуроллари ҳарид қилиш учун;
12 нафар ёшларни ҳайдовчилик курсида ўқитиш учун 13,4 млн сўм;
9 нафар ёшларни биометрик паспорт олиш бадалини қоплаб бериш учун 2,43 млн сўм;
Шунингдек “Замонавий касблар” лойиҳаси доирасида қўшимча 70 нафар ёшларга 44 млн. 800 минг сўмлик субсидия маблағлари тўлаб берилди.
20 нафар ёшга тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар ажратиш 102 млн сўм кредит ажратилди.
1 нафар ёшга турар-жой ижараси учун 2.4 млн. сўм маблағлари тўлаб берилган.
38 нафарига ёшларга бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди (31.5 млн. сўм).
2022 йил давомида 2038 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.
Шундан, 207 нафар ёшлар иш билан таъминланди.
327 нафар ёшларнинг тадбиркорлик ва ҳунармандлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 8 млрд. 241 млн.сўм кредитлар ажратилди. Натижада 468 та иш ўрини яратилди.
- Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 767 нафар ёшларга 10 йилга ижара асосида 383.5 га ер майдони ажратилиб берилди. Шунингдек ғалладан бўшаган ер майдонларидан 632 нафар ёшларга 1 гектардан жами 632 га ер майдонлари ажратилиб берилган.
Бундан ташқари, касб-ҳунарга 105 нафар ёшлар ўқитилди.
Маҳаллалардаги ёшларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганиш ҳамда уларнинг ечими бўйича “Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари”да жами 121 та учрашувларда 435 нафар ёшларнинг муаммо ва таклифлари ҳал этилди.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бугунги кунга қадар “Беш муҳим ташаббус” доирасида маданий-маърифий, спорт тадбирлари ташкил этилди. Унда туман ёшлари фаол иштирок этишди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” 1 мавсумида 6008 нафар ёшлар рўйҳатдан ўтиб туман босқичида фаол иштирок этган. Вилоят босқичида 127 нафар ёшлар қатнашди. Республика босқичида 22 нафар ёшлар қатнашиб муносиб иштирок этиб пул мукофотлари билан рағбатлантирилган. “Беш ташаббус олимпиадаси” 2 мавсумида 14 та лойиҳа доирасида 13730 нафар ёшлар рўйҳатдан ўтиб ҳозирги кунда жами 32 нафар ёшлар вилоят босқичида фахрли 1-2-3 ўринларни қўлга киритиб, республика босқичида нафар иштирок этмди. Миллий кураш бўйича Республика босқичида 1 нафар ёш фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
2023 йилда ҳам Дўстлик туманида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар давом эттирилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!