Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстликда аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда
05 сентябрь 2023 г 357 Комментарии: 0
Дўстлик туман Халқ қабулхонаси биносида сектор раҳбарларининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Унда Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакили, туман МФЙлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, туман ташкилот ҳамда идоралари раҳбарлари иштирок этишди.
Шахсий қабулда фуқаролар соғлиғини тиклаш учун бир марталик моддий ёрдам пули ажратиш, уй-жой, пенсия таъминоти, ичимлик суви, йўл, электр таъминоти, иш билан таъминлаш ва бошқа шу каби муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилишди.
Ҳар бир мурожаат соҳа вакиллари томонидан ўрганиб чиқилиб, айримлари шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди.
Ҳал этилиши муддат ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар юзасидан алоқадор ташкилот ва идораларга топшириқ берилиб, ижроси сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!