» » Фориш туманида тадбиркор қиз ўз маблағи ҳисобидан 50 миллион сўм эвазига тикувчилик ва тўқувчиликни йўлга қўйди

Фориш туманида тадбиркор қиз ўз маблағи ҳисобидан 50 миллион сўм эвазига тикувчилик ва тўқувчиликни йўлга қўйди

08 январь 2019 г 2 863 Комментарии: 0

Фориш тумани Э.Камолов номли маҳаллада яшовчи тадбиркор Лайло Илҳомова маҳалладош қизларни иш билан таъминлаш мақсадида ўз маблағи ҳисобидан 50 миллион сўм эвазига бино бунёд этиб, тикувчилик ва тўқувчиликни йўлга қўйди.

Шу ернинг ўзида ёш қизларга ҳунармандчилик сирларини ўргатиш мақсадида ўқув маркази ташкил этди. Президентимизнинг «Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури тўғрисида»ги фармони Лайло Илҳомованинг тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтиришига туртки бўлди.

У «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармасига 9 миллион сўм кредит ажратишни сўраб мурожаат этганди. Унинг талаби ўрганилиб, қисқа муддатда 7 фоизли 9 миллион сўм кредит маблағи берилди.

Айни кунда Лайло Илҳомова тўқиб-тикаётган иссиқ кийим-кечаклар Тошкент ва Жиззах шаҳарлари бозорларида ўз харидорини топган. Ҳар ойда улар 5-6 милион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, харидорларга етказиб беряпти.

– 33-умумтаълим мактаби ёнида жойлашган ўқув марказимизда Э.Камолов, «Боғдон», «Ўзбекистон» ва бошқа маҳаллалардан келган 20 нафардан зиёд қизларга касб сирларини ўргатяпмиз. Ўқув машғулотлари кунаро соат 14-00 дан 17-00 гача давом этади,- дейди тадбиркор қиз Лайло Илҳомова. -Курсни битирган қизларга гувоҳнома ва сертификат берилади. Қизларнинг эгаллаган касб маҳоратига қараб ишга қабул қиляпмиз. Мақсадимиз, хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва улар саломатлигини яхшилаш. Шу мақсадда аёлларимизни спортга кенг жалб қилиш мақсадида фитнес клуб қуришни ўз олдимизга режа қилиб қўйганмиз.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!