» » Жиззахда сектор раҳбарлари учун ўқув семинари ташкил этилди

Жиззахда сектор раҳбарлари учун ўқув семинари ташкил этилди

20 сентябрь 2024 г 275 Комментарии: 0

Хабарингиз бор, секторлар фаолияти самарадорлиги баҳолаш шаффофликни таъминлаган ҳолда ҳар чоракда Samaradorlik.uz электрон платформаси орқали баҳоланиб, йил якунида баҳолаш натижасига кўра, республика даражасида “энг намунали сектор” ҳамда вилоят даражасида “энг ташаббускор сектор” номинациялари бўйича ғолиблар рағбатлантириб келинмоқда.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан ушбу баҳолаш тизими ҳамда унга киритилган ўзгариш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш ишлари олиб бормоқда.

Туман (шаҳар) Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбарлари ва котиблари учун ўқув-семинари ташкил этилди. Тадбирда 9 та баҳолаш кўрсаткичи муҳокама этилиб, унда аҳолининг сектор раҳбарлари фаолиятидан қониқиш даражаси, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқлиши (ижобий ҳал этилиши) инобатга олиниши ҳамда маҳалла еттилиги вакиллари фаолият самарадорлигига эътибор қаратиши лозимлиги тушунтирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!