Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда тўқсонбости экинларини ўз вақтида экиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди
26 сентябрь 2024 г 199 Комментарии: 0
Мамлакатимиз аҳолисини эртаги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли экинларни экиш қишлоқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга.
Бунинг учун кузда асосий экинлардан бўшаган майдонларни сифатли хайдаб, совуққа чидамли экинларни экиш зарур. Тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини экиш эрта баҳор мавсумида бозорларнинг арзон бўлишини таъминлайди.
Зомин тумани Ўзбекистон ЦИУ ҳудудидаги «Зомин гўзал боғи» фермер хўжалигида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тунан қишлоқ хўжалиги бўлими, боғдорчилик агентлиги ходимлари томонидан ер майдонида яроқсиз боғни бузиш ва саримсоқпиёз ва пиёз экиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида иштирок этганлар бу экин турларининг боғ орасига жойлаштирилиши, ўз вақтида ўғитларини бериш орқали етилиши бўйича тажрибали соҳа ходимлари томонидан маълумотга эга бўлди.
Зомин туманида 2025 йил ҳосили учун 13800 га майдонга тўқсонбости экинлар экиш режалаштирилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!