» » Бахмал туманида тўхсонбосди экинлари экиш юзасидан дала ўқув-семинари ўтказилди

Бахмал туманида тўхсонбосди экинлари экиш юзасидан дала ўқув-семинари ўтказилди

25 сентябрь 2024 г 127 Комментарии: 0

Бахмал тумани “Мустақиллик” СИУ ҳудудидаги Хурсан ота фермер хўжалиги даласида аҳолига боғдорчилик ерларидан унумли фойдаланиш, жумладан, боғ ва токзорлар орасида маҳсулот етиштиришда ҳосилдорликни ошириш, тўхсонбосди экинлари экиш юзасидан дала ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда вилоят “Агрохизматлар маркази” олимлари ва Ўзбекистон Боғдорчилик агентлиги мутахассислари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши вакиллари томонидан фермер ва деҳқонларга боғ ва очиқ майдонда тўқсонбости, жумладан, саримсоқ пиёз экиш муддатлари агротехникаси, касаллик ҳамда зараркунадаларга қарши курашиш бўйича илмий тавсиялар берилди.

Бу каби семинарлар юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва нарх-навонинг сунъий ўсишини барқарорлаштириш, ички бозорларни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлдириш, тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда ҳосилдорликни кўтаришга хизмат қилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!