Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстликда аҳоли томорқа ерларидан самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув семинарлари ўтказилмоқда
16 май 2023 г 425 Комментарии: 0
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг ишчи гуруҳи томонидан Дўстлик туманида аҳоли томорқа ерларидан самарадорлигини ошириш мақсадида уста дехқонлар иштирокида ўқув семинарлари ўтказилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири, “Наврўз” маҳалласидаги фуқаро Ҳасан Ҳазратқулов хонадонида ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раисининг ўринбосари А.Рахимов, Томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ф.Набиев ва бўлим бош мутахассиси С.Умирзоқов, вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари А.Ўрозалиев, вилоят Кенгаши мутахассиси И.Бердикуловлар ҳамда Дўстлик туман Кенгаши раиси ва ходимлари, маҳалла фаоллари, томорқа ер эгалари иштирок этишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!