» » Дўстликда томорқа хизматини кўрсатиш бўйича кластери ишга тушди

Дўстликда томорқа хизматини кўрсатиш бўйича кластери ишга тушди

18 ноябрь 2022 г 402 Комментарии: 0

Дўстлик туманида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган 3 миллиард сўмлик кредит маблағи эвазига "ДЎСТЛИК ТОМОРҚА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ КЛАСТЕРИ" масъулияти чекланган жамиятини очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини Республика, вилоят, туман Кенгашларидан вакиллари ва маъсул ходимлари иштирок этди.

Мазкур кластер аҳолини томорқаларидан унумли фойдаланиши учун ёрдам кўрсатади. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туманда ҳар хил турдаги маҳсулотларини етиштириш учун хизмат кўрсатади. 

Бу каби ишларни амалга оширишда "Дўстлик томорқа хизмат кўрсатиш кластери" МЧЖ да зарур барча техника воситалари мавжуд.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!