» » Арнасойда сектор раҳбарлари миграциядаги ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди

Арнасойда сектор раҳбарлари миграциядаги ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди

27 сентябрь 2024 г 227 Комментарии: 0

Арнасой тумани сектор раҳбарлари томонидан миграциядаги ёшларнинг муаммо ва таклифлари ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида онлайн мулоқот ташкил этилди.

Ушбу онлайн мулоқотда Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда Россия, Қозоғистон каби давлатларда ишлаш учун кетган 18 нафар ёшлар иштирок этди.

Мулоқот давомида 17 нафар ёшлар бугунги кунда хорижий давлатда бўлиб турган вақтида ва хонадонида муаммоси йўқлигини, қолган 1 тасида муаммо борлиги қайд этилди.

Мазкур онлайн мулоқотда кўтарилган масалаларнинг 1 таси муддат талаб этганлиги боис ижроси назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!