Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг Дўстлик туман босқичи бўлиб ўтди
27 сентябрь 2024 г 221 Комментарии: 0
Гендер тенглик жамиятда адолат, холислик, қонун устуворлигини таъминлаш учун ҳамда фуқаролик жамиятини қуришда муҳим омиллардан бири саналади. Уни таъминлаш эса ҳар бир ташкилотнинг вазифаларидан биридир.
“Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг ўтказилиши ҳам бунга ёрқин мисол бўла олади. Танловнинг мақсади ҳам барча муассасаларда гендер масалаларини тарғиб этиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдан иборат.
Танловда бир қанча ташкилот ва корхоналардан жамоалар қатнашиб, "Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман давлат органи" номинациясида Дўстлик туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази раҳбари Қаюмова Санобар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!