Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда иккита келиннинг сарполари МИБ томонидан олиб берилди
30 сентябрь 2024 г 225 Комментарии: 0
Зомин туманида иккита келиннинг сарполари МИБ томонидан олиб берилди.
Мамлакатда эр-хотин биргаликдаги турмуши давомида орттирилган мулкларини бўлиш, шунингдек, келин ўзига тегишли мол-мулкларини олишда келиб чиқадиган низолар Оила кодекси билан тартибга солинади. Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг фуқаролар Н.Р. ва Г.А. фойдасига келин бўлиб тушган уйидан мол-мулк (келинлик сеп)ларини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бюронинг Зомин ва Ш.Рашидов туман бўлимларига келиб тушган.
Давлат ижрочиларининг олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлардан холислар иштирокида ҳужжатда кўрсатилган барча мол-мулклари олиб берилди.
Шунингдек, ижро ҳужжатларининг ижроси амалда тамомланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!