Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ишлар амалга оширилмоқда
30 сентябрь 2024 г 165 Комментарии: 0
Фориш туманида 2024 – 2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш ҳамда куз-қиш мавсуми давомида турли ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туман фавқулотда вазиятлар бўлими ҳамда 15-сон КЁХҚ шахсий таркиби билан тумандаги 25 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли ўртасида куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланиш, турли ёнғинлар ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Ушбу ўрганишлар давомида 34 223 нафар фуқароларга ис газидан заҳарланиш, турли ёнғинларнинг олдини олиш бўйича тушунча ва йўриқномалар берилди.
Бундан ташқари туман ҳудудида жойлашган 38 та кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Жиззах вилояти ФВБ раҳбариятининг 2024 йил 15 январдаги 1/3/15-117-сонли кўрсатмаси ижросини таъминлаш борасида 46 та таълим муассасалари, 6 та соғликни сақлаш муассасалари, 7 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 7 та масжидлар, 5 та ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг 10 та объектлари ёнғинга қарши ҳолатлари ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида мутасадди ташкилотларга 5 та ахборотнома ва 14 та тақдимномалар киритилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!