Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ёнғинларни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?
07 декабрь 2018 г 2 557 Комментарии: 0
Вилоят ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари котибияти топшириғига асосан вилоят ИИБ ЁХБ, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, газ ва электр идоралари, Ёнғинга қарши курашиш жамияти, маҳалла фуқаролар йиғини, уй-жой мулкдорлари ширкатлари раислари ва бошқа дахлдор ташкилот ходимлари билан профилактик тадбирлар ўтказди.
Тадбирда вилоят ҳудудида жойлашган 671 та кўп қаватли уйлардаги 8591 та хонадонлар, 45979 та якка тартибдаги аҳоли хонадонларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати текшириб чиқилди.
Ўтказилган текширувлар жараёнида жами 1307 та камчиликлар аниқланиб, 1172 таси, шулардан кўп қаватли уйларда 259 та носоз дудбурунларнинг 254 таси таъмирланишига эришилди, 48 та ҳолатда ностандарт шланг билан газ тармоғига уланиш ҳолати аниқланиб, барча тармоқдан узиб қўйилди. Якка тартибдаги аҳоли турар жойларида уйларда 837 та носоз дудбурунларнинг 708 таси таъмирланишига эришилди, 152 та ҳолатда ностандарт шланг билан газ тармоғига уланиш ҳолати аниқланиб, барча тармоқдан узиб қўйилди.
Аҳоли турар жойларида ўтказилган текширувларда ёнғин хавфсизлиги қоидасини бузган жами 125 нафар фуқароларга нисбатан 2837117 сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди. 260 та носоз электр мослама, агрегатлардан фойдаланиш таъқиқланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида 171 маротаба маҳаллаларда муҳокама йиғилишлар ўтказилди.
Ис газидан заҳарланиш ва ҳалок бўлиш ҳолатларини олдини олиш борасида 376 маротаба маҳаллаларда 14127 нафар фуқаролар билан, 23 маротаба хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатида 841 нафар фуқаролар билан ҳамда 345 маротаба давлат тасарруфидаги масканларда 25888 нафар ишчи-хизматчилар, ўқувчи ва ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, йўриқномалар берилди.
Ўтказилаётган профилактик тадбир бошидан буён 24 маротаба телекўрсатув, 49 маротаба радиоэшиттириш ва 11 маротаба мақолалар чоп этилишига эришилди.
Бугунги кунда ҳамкор ташкилотлар билан аҳоли хонадаонларида фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш, ёнғинларни олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан бир қатор кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмоқда.
Жорий йил ноябр ойи давомида 3 та ҳолатда 9 нафар фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолати ҳамда декабр ойининг ўтган 4 куни давомида 1 та ҳолатда 3 нафар фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва 3 та ҳолатда 4 нафар фуқароларнинг заҳарланиб вафот этиш ҳолати қайд этилди.
Бу каби салбий холатларнинг олдини олиш, вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирларни янада кучайтириш мақсадида комиссия томонидан бир қатор янги вазифалар белгиланди.
Равшан ИБРАГИМОВ,
вилояти ИИБ ЁХБ бошлиғи,
подполковник
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!