Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдор туманида бўлаётган ёнғинларнинг 31 фоизи электр ускуналари сабабли бўлмоқда
07 ноябрь 2018 г 3 091 Комментарии: 0
Зарбдор тумани ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари профилактика кунини туман ҳудудида жойлашган 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида учрашув ўтказишдан бошладилар.
Тадбир давомида мактабнинг қишги мавсумга тайёрлиги, ўқувчиларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги билим ва кўникмалари ўрганилиб, уларга асосий ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари, бирламчи ёнғин ўириш воситалари ва улардан фойдаланиш тартиби ўргатилди. Шунингдек, тадбир сўнгида амалий машғулот ўтказилиб, ўқувчиларда ёнғин вақтида амалга оширилиши лозим бўлган дастлабки ҳаракатлар ва ёнаётган бинони хавфсиз тарк этиш тартиби ўргатилди.
Тадбир давомида "Янги бўстон” МФЙда газ таъминотидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, газ ва электр иситиш печларидан фойдаланишда мўриконларнинг бўлиши ва уларнинг соз, тоза ҳолатда бўлишини таъминлаш, электр ускуналарини назоратсиз қолдирмаслик, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ностандарт, носоз ва қўлбола электр иситиш печларидан фойдаланмаслик каби ёнғин хавфсизлиги қоидалари уйма-уй юриш йўли билан тушунтирилиб, аниқланган ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлувчи ҳолатлар бартараф этилди.
Масалан, кўп қаватли уйнинг айрим хонадонларига ташриф буюрилганида, очиқ ва носоз электр симларидан фойдаланилаётганлиги, газ плитасининг мўрикони мавжуд эмаслиги аниқланди. Аслини олганда, содир бўлаётган ёнғинларнинг қарийб 31 фоизи электр ускуналари сабабли юзага келаётганлиги, мўриконларнинг мавжуд эмаслиги ёки носозлиги кўплаб ҳолатларда инсонларнинг ис газидан заҳарланишига ва ҳатткоки ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.
Камол ТУРСУНБОЕВ
Зарбдор тумани ЁХБ
бошлиғи, лейтенант
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!