Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззахда 172 та ёнғин содир бўлди
22 август 2018 г 2 885 Комментарии: 0
Оловдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига беписандлик билан қараш ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлади.
Жиловлаш қийин бундай "тилсиз ёв” кўп ҳолларда катта моддий ва маънавий зарар етказиши, ҳатто одамлар ҳаётига зомин бўлиши ҳам мумкин. Бундай аянчли ҳолатларга йўлқўймаслик учун, аввало, ёнғин чиқишининг олдини олиш, ёнғин пайдо бўлган вазиятда унинг салбий оқибатларини камайтириш даркор.
Бугунги кунда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, инсонлар ҳаёти ва моддий бойликларни ёнғиндан сақлаш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилоятида 172 та ёнғин содир бўлиб, таҳлиллар бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29 тага ёки 14,4 фоизга камайганлигини кўрсатмоқда. Ёнғинларнинг асосий қисми оловдан эҳтиётсизлик (28,5 фоиз) ва электр ускуналаридан фоадаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик (36,6 фоиз) натижасида рўй бериб, асосан аҳоли яшаш уйларида (71,51 фоиз) содир бўлмоқда.
Таҳлиллар ва олиб боилган суриштирув ишлари фуқароларннг ёнғин хавфсизлиги соҳасида етарли билим ва кўникмага эга эмаслигини кўрсатиб, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ўринда "Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни” доирасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
2018 йил мобайнида ДЁХХ ходимлари томонидан 14 маротаба марказий ва 102 маротаба маҳаллий телеканаллар орқали телекўрсатувлар, 28 маротаба ролик ва 31 маротаба титрлар, 14 маротаба марказий ва 112 маротаба маҳаллий радиоканаллар, 970 маротаба объектлардаги радиоузеллар орқали эшиттиришлар, 11 маротаба марказий ва 203 маротаба маҳаллий рўзнома сахифаларида ҳамда 16 маротаба журналларда мақолалар чоп этилди.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини кенг оммага тарғиб этиш мақсадида маҳалла қўмиталари, жойларда 6616 маротаба учрашувлар ўтказилиб, унда 298283 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланди, корхона-ташкилотларда 5200 маротаба 294319 нафар ишчи хизматчилар билан суҳбат ва йўриқномалар ўтказилди.
Зиёвуддин БЕКМАТОВ
Янгиобод тумани ЁХБ бошлиғи
катта лейтенант
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!